Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск бир ҳафтада 2 млрд долларга бойиди
SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маскнинг бойлиги қарийб 2 млрд долларга кўпайди, деб хабар берди Forbes нашри.
Таъкидланишича, 23 октябрда биржалар ёпилгандан сўнг таҳлилчиларнинг салбий прогнозларига қарамай Маскнинг бир акция учун даромади 1,86 долларни ташкил этди.
Маълум қилинишича, 31 октябрда савдолар ёпилишига қадар 1 ҳафта ичида Tesla акциялари 24 фоизга қимматлашган, бунинг натижасида Маскнинг даромади 2 млрд долларга кўпайиб, 22,9 млрд долларгача етган.
Маск Tesla‘нинг 22 фоиз акциясига эгалик қилади. Бу миллиардер бойлигининг деярли ярмини ташкил этади.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
22:45 / 27.05.2025
Европада Tesla электромобиллари савдоси қулади
18:36 / 26.05.2025
Янги автопилот Tesla автомобилини ағдарди
22:35 / 25.05.2025