Ўзбекистон | 19:54 / 04.11.2019
8503
2 дақиқада ўқилади

«Муштарак фикрларга эгамиз» — Имом ва пастор дўстлиги

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «Қонун устуворлиги ва дин» мавзусида халқаро семинар иш бошлади. Тадбирда турли давлатлардан, ҳар хил соҳа ва дин вакиллари иштирок этишди.

Кўпчиликнинг диққатини минбарга биргаликда сўзга чиққан имом ва пастор тортди. Улар навбат билан, бир-бирларини ҳурмат қилган ҳолда бир нарсани таъкидлашди.

«Биз дўстим билан турли дин вакиллари бўлсак-да, муштарак фикрларга эгамиз. Ҳамкорликда қатор лойиҳаларни юритамиз, жумладан, шифохона фаолиятини олиб борамиз, хайрия ишларини назорат қиламиз», – деди имом Муҳаммад Мажид.

«Муҳаммад менинг энг яқин дўстларимдан бири. Тўғри, биз турли дин вакилларимиз ва эътиқодимизда катта фарқлар мавжуд. Аммо қатор умумийликлар ҳам бор – бу бағрикенглик ва эзгулик. Бирор дин йўқки бу жиҳатларни тарғиб қилмаса» – дейди пастор Боб Робертс.

Тадбирни бошқарган модератор, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов бу ҳолатни динлараро ҳамжиҳатликнинг ёрқин намунаси дея баҳолади.

Мавзуга оид