Руҳоний Саудия Арабистони қиролига ҳамкорлик тўғрисидаги таклиф билан чиқди
«АҚШнинг босими минтақадаги қўшниларни ажратиб юбормаслиги лозим. Тинчликка эришиш учун бизга коллектив ҳамкорлик зарур», деди Эрон расмий вакили Али Рабий.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ол Саудга минтақавий хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича мактуб йўллади. Бу ҳақда Эрон расмий вакили Али Рабий маълум қилди.
"Эрон президенти Саудия Арабистони қиролига минтақавий хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликка бағишланган мактуб йўллади. АҚШнинг босими минтақадаги қўшниларни ажратиб юбормаслиги лозим. Тинчликка эришиш учун бизга коллектив ҳамкорлик зарур", - деди у
Руҳоний 23 сентябрда Форс кўрфазидаги барча давлатларни минтақада кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Эроннинг ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирганди.
14 октябрь куни Эрон президенти Теҳрон минтақадаги барча давлатлар, жумладан Саудия Арабистони билан музокараларга тайёр эканлигини маълум қилди.
Мавзуга оид

03:47 / 26.03.2025
Зеленский АҚШнинг Украина ва Россия билан келишув тафсилотларини ошкор қилди

17:38 / 25.03.2025
Кремль: Саудия Арабистонидаги Россия-АҚШ музокаралари мазмуни ошкор этилмайди

15:14 / 24.03.2025
Саудияда АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари. Бу ҳақда нималар маълум?

14:50 / 23.03.2025