Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда замонавий гемодиализ маркази ташкил этилади
Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Австриянинг “SC Global Trade GmbH” компанияси ўртасида Наманган шаҳрида замонавий гемодиализ маркази ташкил этиш бўйича инвестицион келишув имзоланди.
Келишув 6 ноябрь куни вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашув чоғида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда “SC Global Trade GmbH” компанияси директори Юрий Чекалин томонидан имзоланди.
Келишувга кўра, Австрия компанияси Наманган шаҳрининг “Дамбоғ” маҳалласида жойлашган эски эндокринология шифохонаси базасида замонавий гемодиализ маркази ташкил этади.
2021 йилда ишга тушиши режалаштирилган Марказда гемодиализ усулида даволаш, диагностика ва лаборатория хизматлари кўрсатилади. Янги гемодиализ марказида тиббиёт ходимлари учун 25 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025