Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсмирлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон 2-ўринни олди
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Туркиянинг Чорум шаҳрида бўлиб ўтган 16 ёшгача ўсмирлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 2-ўринни қўлга киритди.
28 октябрь куни бошланган олимпиада бугун, 6 ноябрда якунланди.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини Халқаро тоифадаги гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, ФИДЕ спорт устаси Али Касимов, Муҳиддин Мадаминов, халқаро тоифадаги спорт устаси Умида Омонова ҳимоя қилди.
Улар турнирда қатнашган 250дан ортиқ иштирокчи орасида жами 15 очко билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгалладилар.
Олимпиада 9 турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда ўтказилди. Биринчи ўрин Озарбайжон терма жамоасига насиб этди, кучли учликни беларуслик ёш шахматчилар кучли учликни якунлаб берди.
Ўзбекистон вакиллари шахсий натижасига кўра ҳам қатор медалларга сазовор бўлдилар. Халқаро гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов 1-тахтада 2-ўринни, Жавоҳир Синдаров эса 2-тахтада 2-ўринни эгаллади.
Делегация аъзолари 7 ноябрга ўтар кечаси Туркиядан қайтиб келади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги Олимпидада ўзбекистонлик ўсмирлар олтин медалга сазовор бўлган эди.
Мавзуга оид
17:50 / 21.05.2025
Магнус Карлсен дунё бўйича 143 минг шахматчи билан онлайн ўйин ўтказди
20:52 / 26.03.2025
Украиналик гроссмейстер ғирромлиги учун 3 йилга дисквалификация қилинди
11:56 / 28.02.2025
Шахмат бўйича 10-жаҳон чемпиони Борис Спасский вафот этди
00:38 / 11.02.2025