Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда назорат-ўтказиш пунктига ҳужум оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
Таиланднинг Яла вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктида содир этилган отишмада 15 киши ҳалок бўлди, 4 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
“Эҳтимол, бу исёнчилар иши бўлса керак. Бу ҳужум охирги вақтдаги энг йирикларидан биридир”, деб айтган хавфсизлик хизмати вакили.
Босқинчилар таъқибдан қочиш учун портловчи қурилмалар қўллаб, йўлга михлар сочиб кетган.
Яла Таиланднинг аҳолиси катта қисмини мусулмонлар ташкил қиладиган уч вилоятидан бири ҳисобланади. У ва яна икки вилоят - Паттани ва Наратхиват 1909 йилгача Малай мусулмон султонлигининг бир қисми ҳисобланган.
Айирмачилик негизида содир этиладиган ҳужумларни кузатиб борувчи Deep South Watch ташкилоти маълумотларига кўра, 2004 йилдан бери ушбу уч вилоятда ғалаёнлар оқибатида 7 мингга яқин одам ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
23:57 / 02.05.2025
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
19:45 / 28.04.2025
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:02 / 18.04.2025