Конголик «Терминатор» инсониятга қарши жиноятлари учун 30 йилга қамалди
«Терминатор» лақаби билан танилган 46 ёшли Боско Нтаганда айбловнинг 18та пункти бўйича айбдор деб топилди.
Халқаро жиноят суди (ХЖС) конголик исёнчиларнинг собиқ етакчиси Боско Нтагандани ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятлари учун 30 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
«Терминатор» лақаби билан танилган 46 ёшли Нтаганда қотиллик, зўрлаш, одамларни шаҳвоний қулликка мажбурлаш, болалардан аскар сифатида фойдаланиш каби айбловнинг 18та пункти бўйича айбдор деб топилди.
Нтаганда 1973 йилда Руандада туғилган. У ўсмирлик вақтида ўзи мансуб бўлган тутси қабиласи қатлиомга учраганидан сўнг Руандадан Конго Демократик Республикасига қочиб кетган. 17 ёшида "ҳарбий фаолият"ини бошлаган Нтаганда исёнчи ҳам, Руанда ва Конго аскари бўлишга ҳам улгурган.
The Global Post нашрининг маълумотига кўра, у «Терминатор» лақабини урушларни, хусусан, олдинги сафда жанг қилишни ёқтиргани учун олган.
Мавзуга оид
23:21 / 05.10.2024
Конгода Mpox оқибатида вафот этганлар сони 1000 кишига яқинлашди
00:30 / 14.09.2024
Конгода давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 37 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
00:00 / 06.09.2024
Конго mpox’га қарши вакцинанинг биринчи партиясини қабул қилиб олди
00:48 / 04.09.2024