Жаҳон | 18:02 / 11.11.2019
22950
2 дақиқада ўқилади

Башар Асаднинг оиласи «Москва-сити»дан 19та апартамент сотиб олди — ОАВ

Фото: Getty Images

Москвада кўчмас мулкларга эга бўлган Асаднинг барча қариндошлари халқаро санкциялар рўйхатига киритилган.

Хонадонларнинг 18таси «Город Столиц» мажмуасида, биттаси «Федерация» минорасида жойлашган. Кўчмас мулкларнинг қиймати 40 млн доллар деб баҳоланмоқда.

Сурия президенти Башар Асаднинг қариндошлари «Москва-сити» ҳудудидан камида 19та апартамент сотиб олди. Бу ҳақда Global Witness ноҳукумат ташкилоти маълумотларига таяниб Financial Times нашри хабар берди.

Хонадонларнинг 18таси «Город Столиц» мажмуасида, биттаси «Федерация» минорасида жойлашган. Кўчмас мулкларнинг қиймати 40 млн доллар деб баҳоланмоқда. Ҳужжатларга кўра, кўчмас мулклар 2013 йилдан 2019 йил июнига қадар бўлган муддатда сотиб олинган.

Олди-сотди шартномалари учун асосан офшор фирмалардан фойдаланилган. Ушбу шартномаларда иштирок этган компаниялар вакиллари мазкур хабарни изоҳлашдан бош тортган.

Москвада кўчмас мулкларга эга бўлган Асаднинг барча қариндошлари халқаро санкциялар рўйхатига киритилган.

«Сурия олов ичида ёнаётган бир пайтда улар Москвада яшириниб муҳташам ҳаёт кечиришади», — деган Global Witness вакили Изобель Кошив.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид