Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Бушер атом электр станциясининг янги блокини қуришни бошлади
Теҳрон 10 ноябрда Эрон жанубидаги Бушер атом электр станциясининг иккинчи энергоблокини қуришни бошлади. Бу ҳақда Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Салоҳий маълум қилди.
Эрон бу объектни уранни бойитиш учун сабаблардан бири деб ҳисоблайди. Эрон билан ядро келишувида уранни бойитиш даражаси чеклаб қўйилганди.
“Бу мажбуриятларга амал қилмасликни биз бошламадик”, деб айтган Салоҳий ва ядро келишувига амал қилмаслик учун жавобгарликни АҚШ зиммасига юклаган.
Янги блокнинг қуввати 1000 МВтни ташкил қилади ва унинг қурилиши 2025 йилда якунланиши керак.
Бушердаги АЭС учун Россияда ишлаб чиқарилган уран қўлланади. Айни вақтда бу жараён Атом энергияси бўйича халқаро агентлик назоратига олинган. Бироқ Эрон уранни ядро келишувида белгиланган 3,67 фоиздан кўпроққа, яъни 4,5 фоизга бойитганини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
16:41 / 22.05.2025