Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tashkent city’да писта пўчоғини ерга ташлаган қоидабузар жаримага тортилди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари Tashkent city’да ерга писта пўчоғини ташлаган шахсни жаримага тортишди.
Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, қоидабузар эркак Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91-моддаси 1-қисми (Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш) бўйича жаримага тортилган. Қоидабузар 111500 сўм жарима тўлашига тўғри келган.

“Tashkent city ҳудудида махсус чиқинди қутилари мавжуд. Ҳаттоки “ZiMMER” маркасидаги замонавий контейнерлар ўрнатилган. Чиқинди ва ахлатларни белгиланган жойга ташлаш қийин иш бўлмаса керак, деб ўйлаймиз”, дейилган хабарда.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди
14:56 / 01.04.2025