Ўзбекистон | 00:42 / 15.11.2019
13534
1 дақиқада ўқилади

Kun.uz Россияда яшаётган ватандошлардан мурожаатлар қабул қилади

Фото: KUN.UZ

Kun.uz мухбирлари яқин кунларда Россиянинг  асосий йирик шаҳарларига сафар қилиб, ўзбек муҳожирлари ҳаётини турли ракурсдан кўрсатиб беришни режалаштирмоқда.

Бу орқали сайтимизда Россияда яшаётган ватандошларимизнинг турмуши, эришаётган катта-кичик ютуқлари, уларни қийнаётган муаммолар бевосита ўша ернинг ўзидан туриб ёритилади.

Сиз Россиянинг йирик шаҳарларидан бирида яшайсизми? Бу ердаги ўзбекистонликларнинг аксариятига тааллуқли тизимли муаммоларни таҳлил қила оласизми? Меҳнат муҳожири бўлсангиз, бир-бирига ўхшамайдиган хилма-хил касбларда ишлаб кўрдингизми? 

Ёки Россияда аниқ мақсад билан, муайян лойиҳалар устида муваффақиятли ишлаяпсизми? Ўз бизнесингиз борми? Ёки илм-фан соҳасида тадқиқотлар ўтказяпсизми?

Telegram'да @kunuzmurojaat1 ва @kunuzmurojaat2 манзиллари орқали биз билан боғланинг. Россиядаги манзил ва телефон рақамингизни кўрсатишни, мурожаат мазмунини ёзишни унутманг.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид