Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда иқтисодий нофаол аҳоли сони маълум бўлди
Ўзбекистонда иқтисодий нофаол аҳоли сони 4,03 млн кишини ташкил этади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий ахборотида айтилган.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида меҳнат ресурслари сони 18,8 млн кишини ташкил этган. Сўнгги йилларда биринчи марта ихтиёрий тарзда банд бўлмаганлар сонининг 205,0 мингга (27,9 фоиз) камайгани эвазига иқтисодий нофаол аҳоли сонининг 4,03 млн (95,9 фоиз) нафаргача пасайишига эришилган.
“Бу аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллиги ошганлигидан далолат беради”, - дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13,6 млн кишига етди. Бу 2019 йилнинг январь-июнь ойлари билан солиштирганда 1,5 фоизга кўп.
Бундан олдин, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси маълум қилинганди.
Мавзуга оид
16:37 / 02.01.2025
Аёлларнинг ишламаслиги: маданий чекловми ёки иқтисодий?
17:36 / 10.12.2024
ХМТ Марказий Осиёдаги ишсизлик даражаси бўйича маълумот берди
07:50 / 02.11.2024
Бандлик вазирлиги ишсизлик даражаси камайганини маълум қилди
22:02 / 11.09.2024