Жаҳон | 08:40 / 17.11.2019
32330
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонлик эркак 60 та жип ҳамроҳлигида шаҳар айланиб юрди (видео)
Қозоғистоннинг Уральск шаҳрида яшовчи эркак 60 та жип ёллаб, улар ҳамроҳлигида шаҳар айланиб юрди. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Toyota Prado, Gelendwagen, Lexus маркасидаги йўлтанламаслар микротуманлардан бирида тўхтатилган. Шаҳар полицияси бошлиғи Мирлан Айкеновнинг таъкидлашича, 20 та жип полиция бошқармасига етказилган.
Маълум қилинишича, жипларни ёллаган эркак тезкор-профилактик тадбирлар доирасида ушланиб, полиция бошқармасига етказилган. У аввал бир неча марта судланган бўлган. Айни вақтда унинг содир этилган жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
17:25
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
15:04 / 10.11.2024
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
17:12 / 09.11.2024
Қозоғистонда қаттиқ қўнишни амалга оширган ҳарбий вертолёт ёниб кетди
13:07 / 09.11.2024