Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украинага Керчда ушланган кемаларини қайтариб бермоқда
Фото: Анна Дмитриева/ТАСС
2018 йилда Керчь бўғозидаги воқеа вақтида Россия томонидан ушланган украин ҳарбий кемалари 18 ноябрда Украинага топширилади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Шу муносабат билан, Россия чегарасини бузган кемалар – “Бердянск”, “Никополь” катерлари ва “Яни Капу” буксири Керчь бўғозидаги портни тарк этган.
Украина билан эришилган келишувга кўра, кемалар 18 ноябрда соат 12 атрофида Такил бурни яқинидаги нейтрал ҳудудда топширилади.
2018 йил 25 ноябрда Украина ҳарбий кемалари Қора денгиздан Азов денгизига ўтиш вақтида Россия сув ҳудудлари орқали ўтиш тартибини бузган. Уларни тўхтатиш учун қурол қўлланган. Кемадаги 24 ҳарбий ҳибсга олинган.
2019 йил август ойи охирида Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашиш ҳақидаги келишувга кўра, украиналик денгизчилар ватанларига қайтарилганлар.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025