Жамият | 21:31 / 19.11.2019
13316
3 дақиқада ўқилади

Kun.uz «Мега Танлови» ғолибларига мукофотлар топширилди

Kun.uz Telegram'даги каналида умумий жамғармаси 15 миллион сўм бўлган «Мега Конкурс» ўтказилиб, ўтган ҳафта бошида танлов ғолиблари аниқланган эди.

Ҳафта давомида таҳририят ходимлари учала ғолиб билан ҳам боғланиб, уларга мукофотларни топширишди.

Биринчи ғолибимиз, 21606 рақам эгаси – Малика Саидова. У таҳририятимизга келиб, мукофотни қабул қилиб олар экан, бу ўзи учун кутилмаган ҳол бўлгани, чунки аввалига конкурс адолатли ўтишига шубҳа қилгани, лекин қўнғироқдан ишонч ҳосил қилганини айтди.

Иккинчи ғолиб – 254780 рақам эгаси Дилобар Аъзамова. Ютуқ соҳиблари аниқланган куни шу ушбу ғолибимиз билан боғлана олмаган эдик. Мазкур ўқувчимиз Тошкент вилояти Чиноз туманидан экан. Айни вақтда Ўзбекистон давлат консерваториясида таҳсил олади.

«Конкурсда иштирок этдим, лекин ишонмагандим. Кеча қўнғироқ қилганингизда ҳам ишонмадим. Бугун совринни олишим кераклиги айтилгандан кейин ишондим», – дейди Дилобар Аъзамова.

Учинчи ғолиб – 199805 рақам эгаси Ойгул Хожиева. Сайт ходимлари ғолибнинг шахсан ўзига мукофотни топшириш учун Сирдарё вилоятига борди. Вилоят маркази Гулистон шаҳрида ғолибга соврин топширилди. Хожиевага ғолиб бўлгани айтилгани заҳоти контракт тўлови ҳақида гапирганини эслатдик.

«Қўнғироқ қилганингизда даставвал ишонмагандим. Контракт тўлашнинг муддати 20 ноябргача чўзилгани ҳақида қарор чиққанди. Айнан шу пайтда тўлов контрактига пул чиқиб қолганлиги учун хурсанд бўлдим. Ўзимизда муаммо йўқ. Бу охирги фарзандим. Қолганларини ўқитиб, олий маълумотли қилдик. Бу қизимиз ҳам битириб олса, ватанимизга нафи тегадиган кадр бўлиб етишади-да», – дейди ғолибимиз.

Илк конкурс аввалида ҳам айтилганидек, Kun.uz ютуқли конкурсларни ўтказишда давом этади. 15 ноябрь куни иккинчи мега танлов эълон қилинди. Бу галги умумий ютуқ – 50 млн сўм.

Эндиликда беш ҳафта давомида ҳар жума куни 5 млн сўмдан мукофот олувчи 2 нафардан ғолиб аниқлаб борилади. Танлов шартлари билан Telegram`даги махсус бот орқали танишиш мумкин.

Мавзуга оид