Ўзбекистон | 22:13 / 21.11.2019
36643
2 дақиқада ўқилади

«ИИБ ходими ҳеч қандай сабабсиз фуқародан паспортини сўрамайди» – ИИВ расмийси

Ўткир Раҳматов / Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Ўктам Раҳматов ички ишлар органи ходими жамоат жойида қайси ҳолларда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини текшириши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

«Фуқарода жиноят содир этган гумондор шахсга ўхшаш аломатлар бўлса, хатти-ҳаракати орқали ахлоқ доирасидан чиққан ҳолатда, жамоат тартибини бузганда патруль-пост хизмати ходими фуқародан паспортни сўрашга ҳақли.

Ходимларимиз ҳеч қандай сабабсиз фуқародан паспортини сўрамайди. Шубҳа уйғонишига асос бўлгандагина ушбу ҳаракат амалга оширилади.

Масалан, оқ кўйлакда бўлган гумондор шахс қидирувга берилган бўлса, бу ҳақида ходимларимизга хабар келиб тушади, улар шунақа кийимдаги фуқароларга эътиборлироқ бўлади. Гумондор шахснинг яна қўшимча белгилари фуқарода аниқланадиган бўлса, ходимимиз хизмат юзасидан паспортни текшириши мумкин. Қолган ҳеч бир ҳолат паспортни текширишга асос бўлолмайди», – деди Раҳматов 21 ноябрь куни матбуот анжуманида.

Унинг қўшимча қилишича, ички ишлар органи ходими шахсни тасдиқловчи ҳужжатни фуқародан сўраш ҳуқуқига эга. «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддасида бу аниқ белгилаб қўйилган.

Мавзуга оид