Ўзбекистон | 18:00 / 22.11.2019
20148
2 дақиқада ўқилади

Ёджу ректори: «Бизда «НБ» деган нарса йўқ! Давомат бўйича журнал юритилмайди»

Жанпўлат Кудайбергенов ўзи раҳбарлик қилаётган Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида «НБ» деган нарса йўқлиги, талабаларнинг давомати қайд этиб бориладиган журнал юритилмаслигини маълум қилди.

«Бизда олий таълим муассасаларида анъанага айланиб улгурган «НБ» деган нарса йўқ! Институтимизда ўқитувчилар дарс бошланганда талабаларни йўқлама қилишмайди. Сабаби биз «Ўқи!» деб талабаларнинг орқасидан юрмаймиз. У пул тўлаб таҳсил оляптими, институтга ўқийман деб келиши, ўзи учун ўқиши керак.

Ўқийдиган талабани қўллаб-қувватлаймиз. Институтимизнинг ўқув корпуслари, моддий-техник базаси жаҳон даражасида. Талабаларга йўналиши бўйича етарли билим олиши учун ҳамма нарса бор. Фақат ўқишса бўлгани. Эртага SKILLS ва KNOWLEDGE бўлса, талабага дипломни берамиз. Талаба институтимизни муваффақиятли тугатса, у эртага бизнинг юзимиз. Шуларнинг орқасидан бошқалар ўқишга келади», дея Жанпўлат Кудайбергеновнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

«Янгиланаётган жамиятда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги: муаммо ва ечимлар» мавзусидаги конференциясида ректор Ўзбекистонга энди хусусий олий таълим муассасалари кириб келаётгани жуда яхши ҳодиса экани, бу албатта олий таълим соҳасидаги рақобатга ижобий таъсир қилишини қайд этиб ўтди.

Мавзуга оид