Жаҳон | 23:25 / 24.11.2019
6519
1 дақиқада ўқилади

Чилидаги намойишларда 300 га яқин одам кўзидан жароҳат олди 

Чилида куч тузилмалари томонидан намойишчиларга қарши резина ўқлар қўлланаётгани оқибатида 280 дан кўпроқ одам кўзидан жароҳат олди. Бу ҳақда Telesur нашри хабар берди. 

Таъкидланишича, ҳукуматларга қарши намойишлар вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари намойишчиларнинг юзига ўқ узгани сабабли улар кўз жароҳати олган.  

Нашр маълумотларига кўра, Чили полицияси резина ўқлар қўллашга фавқулодда вазиятлардан ташқари тақиқлов борлигига қарамай, бундай ўқлардан фойдаланмоқда.

Жумладан, 23 ноябрдаги намойишлар вақтида 127 киши жароҳат олган. Маълумотларга кўра, жабрланувчилар орасида полициячилар ҳам бор. Намойишчилар норозиликлар вақтида биноларга ўт қўйиб, полиция бўлимларига ҳужум қилишган.  

Чили президенти Себастьян Пиньеранинг сиёсатига қарши норозиликлар бошланган вақтдан бери 17 мингдан кўпроқ одам ҳибсга олинган, улардан 950 нафари ҳанузгача тергов изоляторларида ушлаб турилибди.

Чилиликлар бир ойдан кўпроқ вақтдан бери ижтимоий-иқтисодий тенгсизликка ҳамда сиёсий элитага қарши норозилик билдирмоқдалар. 

Мавзуга оид