Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсионер ўз велосипедига 45 та смартфон ўрнатди
70 ёшли тайванлик эркак ўз велосипедига 45 та смартфон ўрнатди. Эътиборлиси, смартфонлардан ҳар бирида Pokemon GO ўйинини ўйнаш мумкин.
Антиқа хоббига эга бу эркак ҳақида аввал ҳам маълум қилинган. Қария дастлаб Pokemon GO’ни 9 та смартфонда ўйнашни бошлаган. Сўнгра смартфонлар сони 15 тага, кейин 21 тага етган. Эркак смартфонларни велосипедга ўрнатиш учун унга махсус конструкцияни ўрнатган.
Шунинг эвазига Pokemon GO ихлосманди ўз “асбоблар панели”ни анчагина кенгайтириб олди. Илова қилинган видеода қария кўплаб смартфонларда чаққонлик билан Pokemon GO ўйнаётганини кўриш мумкин.
Эркакнинг айтишича, у бу ўйин ҳақида набирасидан хабар топган. Қариянинг таъкидлашича, ўйин унга танани тонусда, мияни эса ўткир ҳолда сақлашда ёрдам беради.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди
12:38 / 11.03.2025