Спорт | 10:00 / 24.11.2019
15694
1 дақиқада ўқилади

Виталий Денисов «Зенит»га қарши ўйиндан сўнг шифохонага олиб кетилди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси, жорий мавсумда Россия чемпионатида «Рубин» шарафини ҳимоя қилаётган Виталий Денисов оғир жароҳат олган бўлиши мумкин.

32 ёшли футболчи РПЛ 17-туридан ўрин олган «Зенит»га (1:2) қарши ўйинда 78-дақиқада захирадан майдонга тушиб, ўйин охиригача ҳаракат қилган эди.

Денисов ўйиндан сўнг ўнг оёғидан жароҳат олгани сабабли баҳсдан сўнг шифохонага олиб кетилган.

Бу мавсумда Виталий Денисов «Рубин» таркибида РПЛ доирасида 8та ўйинда майдонга тушган. Унинг жамоаси 17 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.

Мавзуга оид