Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурсултонда Сурия бўйича музокаралар бўлиб ўтади
Нурсултонда Сурия бўйича бўлиб ўтадиган музокараларга БМТ, Иордания, Ливан ва Ироқ вакиллари кузатувчилар сифатида таклиф этилди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ойбек Смадияров маълум қилди.
Унинг маълумот беришича, Сурия бўйича 14-халқаро учрашув 10-11 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
"Унда кафил давлатлар: Эрон, Россия ва Туркия, Сурия ҳукумати ва Сурия қуролли мухолифати делегациялари иштирок этиши режалаштирилган. Кузатувчилар сифатида БМТ, Иордания, Ливан ва Ироқнинг юқори даражадаги вакиллари қатнашади", - деди Смадияров.
Унинг сўзларига кўра, Нурсултондаги учрашув кун тартибига Суриядаги сиёсий жараёнларни тезлаштириш масаласи киритилган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025