Ўзбекистонда яна 6 киши ис газидан заҳарланди
Ўзбекистонда яна 6 киши ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда Kun.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
2019 йил 24 ноябрь куни Андижон вилояти, Улуғнор тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи 6 нафар фуқаро (2 нафар эркак, 3 нафари аёл, 1 нафари вояга етмаган қиз) газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганликлари оқибатида ис газидан заҳарланиб, ўзларини нохуш ҳис қилиб, шифохона ётқизилган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан прокуратура органлари томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз», - дейилади Бош прокуратура хабарида.
Бундан олдин, Жиззах вилоятидаги ИИБ биносида қурилиш ишларини амалга ошираётган 7 ишчи ис газидан заҳарланиб вафот этганди.
Мавзуга оид
18:11 / 19.11.2024
Наманганда ота ва унинг икки фарзанди, Бухорода она ва ўғил ис газидан заҳарланиб, вафот этди
19:27 / 14.11.2024
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
19:16 / 31.10.2024