Жаҳон | 01:00 / 25.11.2019
5452
1 дақиқада ўқилади

Руминиянинг амалдаги президенти сайловларда ғолиб бўлди

Фото: AFP

Руминиянинг амалдаги президенти Клаус Йоханнис 24 ноябрда ўтган президент сайловларининг 2-босқичида 66,5 фоиз овоз билан ғолиб бўлди.   

Сайлов участкалари ёпилиши биланоқ экзитпол маълумотлари берила бошланган. Йоханниснинг рақиби Виорика Дэнчилэга 33,5 фоиз овоз берилган.

Овоз беришда жами қайд қилинган сайловчиларнинг 49,84 фоизи иштирок этган.

Шу тариқа, Йоханнис яна 5 йиллик муддатга Руминия президенти сифатида фаолият юритади.

Мавзуга оид