Ўзбекистон | 19:20 / 25.11.2019
28554
1 дақиқада ўқилади

Татаристон президенти Самарқандга келди

25 ноябрда Татаристон президенти Рустам Минниханов Самарқандга ишчи ташриф билан етиб келди. Самарқанд халқаро аэропортида уни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. 

Рустам Минниханов аэропортдан Ўзбекистоннинг татар жамоат ташкилотлари фаоллари билан учрашувга йўл олди.

26 ноябрда Минниханов Самарқандда “КАМАЗ” юк автомобилларини йиғиш бўйича янги линияни очиши режалаштирилган. Куннинг иккинчи ярмида Татаристон президенти ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация аъзолари Тошкентга йўл олишади ва пойтахтдаги Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи фаолияти билан танишишади ҳамда Татаристонинг “Новый век” телерадиокомпанияси мухбирлик пунктига ташриф буюришади.

Бундан ташқари, Миннихановнинг Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев билан “Ўзбекистон-Татаристон” бизнес форуми доирасида учрашуви режалаштирилган.

Мавзуга оид