Ўзбекистон | 21:30 / 30.11.2019
113167
7 дақиқада ўқилади

Вазирлар, ҳокимлар ва бошқа амалдорлар яна Сенатда (фоторепортаж)

Олий Мажлис Сенатининг бугун, 30 ноябрь куни бўлиб ўтган 24-ялпи мажлиси якунланди. 19 та масала муҳокама қилинган йиғилиш Сенатнинг  веб сайти, YouTube ва Facebook`даги каналларида онлайн режимида трансляция қилиб борилди.

Ялпи мажлис Сенат раиси Танзила Норбоеванинг кириш сўзи билан бошланди. Сенат раиси раҳбарларнинг халқ учун очиқлиги, жамиятнинг барча соҳаларида очиқлик – бугунги кун талаби эканини айтиб, бундан бошқа йўл йўқлиги, шу сабабли бунга кўникиб, ишни қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади.

Танзила Норбоева, шунингдек, раҳбарларнинг аввалги ёпиқлиги, одамлар билан, айниқса, ОАВ вакиллари билан мулоқотга чиқмаслигини қоралади. Унинг айтишича, раҳбарлар халқимиз билан, журналистларимиз билан мулоқот қилишни одат қилиши, муомала маданиятига, этика қоидаларига қатъий амал қилиши зарур.

Шундан сўнг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди. Бу борада Ҳукумат аъзоларининг маърузалари тингланди, сенаторларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Жумладан, Сенат раиси Бош вазир ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоровга мурожаат қилиб, давлат дастурлари учун маҳаллий бюджет маблағи етиш-етмаслигини сўради.

Бош вазир ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров

Мажлисда, Ўзбекистоннинг асосий ташқи қарзи ОТБ, Жаҳон банки, Хитой ва Япония ҳиссасига тўғри келиши, келгуси йилдан мактаблар ва боғчаларда иш ҳақи республика бюджетидан молиялаштирилиши, 2020 йилдан бошлаб мобиль алоқа учун акциз солиғи миқдори аҳоли сонидан келиб чиқиб қайта тақсимланиши маълум қилинди. Муҳокамалардан сўнг Сенат 2020 йил учун давлат бюджетини маъқуллади.

Шу куни сенаторлар 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йилнинг III чораги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини тинглашди.

Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев

Йиғилишда сенаторлар истеъмол саватчаси ва яшаш даражасинининг минумумини белгилаш борасидаги ишлар юзасидан маълумот берилишини сўрашди. Иқтисодиёт ва саноат вазири истеъмол саватчаси ҳажмини аниқлаш ва унинг асосида яшаш даражасининг минимумини белгилаш юзасидан тегишли методология ишлаб чиқилган. Ҳозир ушбу методология тест режимида бир қатор вилоятларда, хусусан, Фарғона, Тошкентда тест режимида амалга оширилаётгани, истеъмол саватчасига тахминан 50та озиқ-овқат маҳсулоти киритилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани, Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманининг ташкил этилиши муносабати билан Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари чегараларига ўзгартириш киритилишига бағишланди. Мазкур масалага бағишланган қонунлар сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Сенатнинг 24-ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди. Kun.uz мухбири хабар беришича, Шуҳрат Аббосов ва Раҳматилла Орзиқулов сенаторлар ўртасидаги овоз бериш жараёнида Олий суд судьяси лавозимига сайланган. Олий суднинг икки нафар судьяси бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан лавозимидан озод қилинди.

Сенаторлар арзон уй-жойлар қуриш, аҳолини электр ва табиий газ билан таъминлаш жараёнидаги муаммолар, давлат божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати ва Тошкент вилояти чегара постлари фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборишга қарор қилишди.

Ялпи мажлисда “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги, “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибининг такомиллаштирилгани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги, “Банкротлик тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2019 йил харажатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилинди.

Kun.uz фотомухбири Муҳаммаджон Ғаниев Ўзбекистон парламент юқори палатаси 24-ялпи мажлисидан фотолавҳаларни тақдим этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Сенат Раиси ўринбосари
Муса Ерниязов ва Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмуратов
Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати
инспекцияси ​​​​​бошлиғи Нурмат Отабеков ва ССВ ҳузуридаги
Санитария-эпидемиологик ​​​​​​осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов
Сенатор Толибжон Мадумаров
Навоий вилояти ҳокими, сенатор Қобил Турсунов
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова
Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳратбек Абдураҳмонов ва Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов

Сенатор Рустам Иноятов

Сенаторлар – Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиев
Сенатор Рустам Иноятов ва президент давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, сенатор Қаҳрамон Қуронбоев
Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниев
Сенат Раиси Танзила Норбоева
Сенат раиси Танзила Норбоева, раиснинг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, раис ўринбосари,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Ерниязов
Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Абдураҳмонов
 Сенаторлар Рустам Иноятов, Фаррух Дадахўжаев, Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев,
Бухоро вилояти ҳокими, сенатор Ўктам Барноев
Сенат раиси МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган
Ўзбекистон фуқароларини тақдирламоқда
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов
Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов

Сенатор Зайниддин Низомхўжаев
Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Дониёр Тошхўжаев
Бухоро вилояти ҳокими, сенатор Ўктам Барноев
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов

Сенатор Ренат Насиров
Самарқанд вилояти ҳокими, сенатор Эркинжон Турдимов
Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдулла Қўлдошев ҳамда
Ички ишлар вазири ўринбосари Дониёр Тошхўжаев
Адлия вазири Руслан Давлетов
Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Мавзуга оид