Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда сув тошқини бартараф этилди
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Ш.Рашидов тумани Қатортол МФЙ аҳолиси томонидан, ушбу маҳалла ҳудудида оқиб ўтувчи ариқнинг сув миқдори кўпайгани ва кўприкка турли чиқиндилар йиғилиш оқибатида аҳоли хонадонларига сув тошиб жиддий зиён етказаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.
ФВВ хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди, туман ҳокимлиги мутасаддилари, Ободонлаштириш бошқармаси, Тоза ҳудуд ДУК, Маҳалла, Ирригация тизими ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойига етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида кўприкнинг сув ўтказиш жиҳати қайта тикланган.

Шунингдек, мазкур ҳудуддаги Улуғбек ва Навоий кўчаларидаги айрим аҳоли хонадонларининг томорқаларига кирган тошқин қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан мотопомпа ёрдамида чиқариб ташланди.
Қайд этилишича, қутқарувчиларнинг амалга оширган тезкор чоралари натижасида маҳалла аҳолиси ва уларнинг мулкига зиён етиши хавфи ўз вақтида бартараф этилди.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
14:57 / 19.05.2025