Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манба: Адебайор «Пахтакор»га ўтмоқда
Туркиянинг «Қайсариспор» клуби ҳужумчиси Эммануэль Адебайор Тошкентнинг «Пахтакор» клуби сафига ўтмоқда, дея хабар бермоқда «Milliyet» нашри.
2 декабрь кунги «Бешиктош» - «Қайсариспор» (4:1) ўйинида жамоасининг биргина жавоб голига муаллифлик қилган футболчи ўйиндан кейин клуб ва мухлислар билан хайрлашган.
35 ёшли тоголик ҳужумчи «Пахтакор» сафига ўтиш масаласида Шота Арвеладзе билан оғзаки келишувга эришгани айтилмоқда.
Маълумот учун, Эммануэль Адебайор «Арсенал» (2005-2009), «Манчестер Сити» (2009-2011), «Реал» (2010-2011), «Тоттенҳэм» (2011-2015) ва «Кристал Пэлас» (2015-2016) каби клубларда тўп сурган, 2017 йил январида Туркия чемпионатига йўл олган эди. У уч мавсум «Истанбул» клубида ўйнагач, 2019 йил августида «Қайсариспор» сафига келиб қўшилган ва жамоа билан бир йиллик шартнома имзолаганди.
«Қайсариспор» Туркия Суперлигаси 13-туридан кейин турнир жадвалида бор йўғи битта ғалаба билан сўнгги 18-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам
03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди
23:19 / 04.03.2025