Жамият | 16:52 / 04.12.2019
12454
1 дақиқада ўқилади

Паст Дарғомда қиморхона очган шахс жавобгарликка тортилди

Самарқанд вилояти ҳудудида ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида Паст Дарғом туман Жума шаҳрида яшовчи фуқаролардан бири туман марказида жойлашган ошхонада пул эвазига қиморхона ташкиллаштиргани аниқланди.

Олиб борилган суриштирув ишлар натижасида мазкур қиморхонани Жума шаҳрида яшовчи фуқаро И.Б. ва Я.М. ташкил этгани, тадбир вақтида қиморхонада жами 12 нафар фуқаро ноқонуний равишда қимор ўйнаётгани аниқланиб, воқеа жойдан бир дона кўза ва жами 3 000 000 сўмга яқин пул далилий ашё тариқасида тегишли равишда ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид