Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кузатилган газ тақчиллигига нима сабаб бўлгани маълум қилинди
Роҳат мавзеси томондан Қўйлиқ бозоригача бўлган Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб ер усти метро қурилиши вақтида, зарурат туфайли, 1,5 км узунликдаги газ қувури демонтаж қилинган.

Бу ҳақда хабар берган “Ўзтрансгаз” AЖ матбуот хизматига кўра, шу сабабли совуқ кунларда шаҳарнинг айрим ҳудудларида табиий газ тақчиллиги кузатилди.
Бугунги кунда газ қувурини тиклаш бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда, Қўйлиқ деҳқон бозори яқинидаги ҳалқа йўли ёқалаб 800 метр газ қувурлари ётқизилган.

Қайта тикланадиган газ қувурининг узунлиги 1,5 кмдан ортиқ, диаметри 700 мм. Қурилишга 35 нафардан ортиқ мутахассислар ва 14та махсус техника жалб этилган. Қурилиш ишлари тун-у кун ташкил этилган.
Вақтинчалик ноқулайлик учун “Ўзтрансгаз” AЖ узр сўраган.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади
11:02 / 23.05.2025