Жамият | 07:42 / 06.12.2019
5951
1 дақиқада ўқилади

Ҳужжатлардан «тушиб қолган» 3600 килограмм мандаринлар аниқланди

Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаролар Я.Ж, М.А бошқарувидаги “Волво” русумли ҳамда фуқаро Ш.Ж. бошқарувидаги “Ман” юк автомашиналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

 Натижада, ушбу автоуловлар юкхонасида декларацияда кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати 36 миллион сўмлик 3600 кг ортиқча мандарин мевалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид