Жамият | 12:36 / 09.12.2019
54886
2 дақиқада ўқилади

Россиядаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 

Фото: Россия ФВВ

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россия Федерациясининг Свердловск области, Тазовск районида содир бўлган ёнғин ҳодисаси тўғрисида ахборот берди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган хабарга кўра, 2019 йилнинг 8 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 03:30да Россия Федерациясининг Свердловск области, Тазовск райони, “СТРОЙ ПРОЕКТ СЕРВИС” МЧЖга тегишли бўлган, ишчилар яшаши учун мўлжалланган вагон номаълум сабабларга кўра ёниб кетган.

Содир бўлган ёнғин натижасида, вагонда бўлган 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва 1 нафари 35 фоиз куйиш тан жароҳати олиб, район марказий шифохонасига ётқизилган.

Ҳалок бўлган фуқаролар:

Эргашев А.;
Алиқулов Сафарали Суюн ўғли, 1998 й.т; 
Джумоев Эргаш Биноевич, 1983 й.т.

Тан жароҳати олган фуқаро:

Оманов Толибжон Бутаевич, 1966 й.т.

Ҳозирда мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш билан боғлик ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бундан олдин, Россиядаги конда содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид