Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий базаси яқинида портлаш юз берди
Афғонистоннинг Баграм уездида жойлашган АҚШ авиабазаси яқинида портловчи қурилма жойлаштирилган автомобиль портлади. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, тинч аҳоли орасида жабрланганлар бор.
Қайд этилишича, портлаш содир бўлган жой яқинида шунингдек, касалхона ва мактаб ҳам жойлашган.
Агентлик дастлаб ҳужумдан мақсад НАТО конвойи бўлганини хабар қилганди. Кейинроқ бу хабар рад этилди.
Ўз навбатида Tolo News телеканали портлашдан сўнг хорижлик ҳарбийлар ва ҳужум қилганлар ўртасида тўқнашув содир бўлганини хабар қилмоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025