Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Локомотив» янги бош мураббийни тайинлади
«Локомотив» клуби Андрей Фёдоровни бош мураббий этиб тайинлади.
48 ёшли мутахассис бу лавозимда Хитойнинг «Чангчунг Ятай» клубига ўтиб кетган Самвел Бабаяннинг ўрнини эгаллади.
Қайд қилиш жоизки, Андрей Фёдоров 2019 йилги мавсумни айнан «Локомотив»да бошлади ва жамоа унинг қўл остида Ўзбекистон Суперкубогида ғолиб чиқди, шунингдек Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этди. Суперлига доирасида мутахассис 13-тургача ишлаб, қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, Фёдоров мураббийлик фаолиятини 2012 йилда Россиянинг «Рубин» клуби болалар жамоасида бошлади. 2014-2015 йилларда «Нефтчи»да бош мураббий ёрдамчиси, 2015-2017 йилларда бош мураббий бўлиб ишлади. 2018 йилда эса «Локомотив» бош мураббийи бўлди.
Мавзуга оид
22:55 / 13.10.2022
Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчиси Москванинг «Локомотив» клубини бошқаради
09:27 / 04.08.2020
Чемпионлик сметаси, маошни долларга чақадиган футболчилар ва хусусийлаша бошлаган «Локомотив» ҳақида Тўлабек Акрамов билан очиқ суҳбат
18:20 / 02.03.2020
Вадим Афонин «Локомотив»га ўтди
17:08 / 21.01.2020