Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» телевизион ҳуқуқлар сотувидан «Реал»дан кўпроқ даромад қилди
Испания Ла Лигаси 2018/19 йилги мавсум учун клублар телевизион ҳуқуқлардан қанча даромад кўрганлигини эълон қилди.
2017/18 йилги мавсумда бу борадаги умумий даромад - 1,325 миллиард клублар ўртасида тақсимланган бўлса, сўнгги мавсумда 1,42 миллиард евро клублар ўртасида ўзаро тақсимланди.
Бу борада энг катта даромад қилган клуб «Барселона» бўлди. Каталония жамоасига умумий маблағдан 166,5 миллион евро ажратилган. Ўтган мавсумда 3-ўринни эгаллаган «Реал» эса 155,3 миллион евро олган. Бу «Барса»нинг даромадидан 11,2 млн. кам демакдир.
Шунингдек, «Атлетико»га 119,2, «Севилья»га эса 80,1 миллион евро насиб қилган. Сўнгги ўринни олган «Уэска» эса 44,2 миллион евро ишлаб олган.
Мавзуга оид
09:48 / 04.10.2021
Ла Лига. «Реал» Каталонияда мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди ва бошқа натижалар
17:30 / 31.10.2020
«МЮ» «Арсенал»га қарши, «Ливерпуль» учун жиддий синов. Ҳафта ўйинлари анонси
16:42 / 12.03.2020
Ла Лига коронавирус хавфи туфайли камида икки ҳафтага тўхтатилди
22:39 / 18.01.2020