Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда илк бор ҳайдовчисиз юк машинаси 4500 километр масофани босиб ўтди
18 тонна мой ортилган, камера, лазер ва радарлар билан жиҳозланган ҳайдовчисиз юк машинаси уч кун ичида Калифорниядаги Тулар шаҳридан Пенсильваниядаги Квартаун шаҳригача бўлган 4500 км масофани босиб ўтди.
Калифорниядаги Plus.ai стартапининг юк машинаси кеча-ю кундуз, қор ва ёмғирда ҳам тўхтовсиз ҳаракатланди.
Ҳар эҳтимолга қарши кабинада бўлган ҳайдовчи бир марта ҳам машина ишига аралашмади. Ҳайдовчисиз юк машинаси йўл қоидалари ва йўл белгиларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланди.
Тахминларга кўра, 2022 йилдан ҳайдовчиларсиз юк машиналарида юк ташиш мунтазам йўлга қўйилиши мумкин. Аналитикларнинг ҳисоб-китоб қилишича, юк ташувларини автоматлаштириш Америкадаги 300 мингга яқин ҳайдовчини ишсиз қолдириши мумкин.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025