Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британиядаги сайловлар: Brexit тарафдорлари ғалаба қозонди
Буюк Британиянинг ҳукмрон Консерватив партияси сайлов натижаларига кўра парламентда кўпчилик ўринни қўлга кирита олди. Бундан сайлов участкаларидан чиқиш чоғида ўтказилган сўровлар натижалари дарак бермоқда.
Sky News телеканали томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, консерваторлар 368 ўринни қўлга киритди, Жереми Корбиннинг Лейбористлар партияси - 191 ўринга эга бўлди. Шотландия миллий партияси 55 ўрин, «Либерал-демократлар» 13 ўринни қўлга киритди. «Яшиллар»да битта ўрин, қолган 22 ўрин эса сайловда қатнашган бошқа партиялар ўртасида тақсимланади.

Кўпчилик ўринни олиш учун консерваторлар Британия парламентининг 650 ўринли қуйи палатасида камида 326 ўринга эга бўлишлари керак эди.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Буюк Британияда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтди. Амалдаги бош вазир Борис Жонсон уларни ўтказиш тарафдори эди, у 31 октябрь куни Буюк Британия Европа иттифоқини тарк этиши лозимлигини талаб қилган, бироқ томонлар «ажралиш» тартиби ва келгуси муносабатлар тўғрисида келишувга эриша олмаган. Ўз навбатида, Британия парламенти Брюссел билан битимсиз ЕИдан чиқиб кетишга қарши чиқди ва Жонсонга Brexit’ни кечиктириш мажбуриятини юклади. Энди Brexit 2020 йил 31 январга режалаштирилган.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025