Спорт | 11:09 / 14.12.2019
37842
1 дақиқада ўқилади

Бектемир Мелиқўзиев илк чемпионлик камарини қўлга киритди

Фото: Golden Boy Boxing

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (4-0, 3 КО) навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди. 

Ҳаваскор боксда Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони бўлган боксчи Калифорнияда бўлиб ўтган жанг оқшомида америкалик Ваугин Александерга (15-4, 9 КО) қарши жанг қилди. Мелиқўзиев 10 раундлик жанг якунида ҳакамлар қарори билан (100:90, 100:90, 100:90 )ҳисобларида ғалабага эришиб, «WBA Continental Americas» камари соҳибига айланди. Бу унинг профессионал боксдаги илк камари бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев 2 ноябрь куни америкалик Клей Коллардни (4-2-3, 1 КО) тўртинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Мавзуга оид