Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияда вулқон отилиши қурбонлари сони 16 нафаргача ошди
Янги Зеландиянинг Уайт-Айленд оролида вулқон отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16 нафаргача ошди. Бу ҳақда The New Zealand Herald нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, яна 2 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Вулқон 9 декабрда отилганда оролда 47 киши, жумладан Австралия, Британия, АҚШ, Хитой ва Малайзиядан сайёҳлар бўлган. Дастлаб 9 кишининг жасади, кейинроқ эса махсус қидирув амалиёти давомида яна 6 жасад аниқланган. Яна бир киши шифохонада жон берган.
Ҳозирда 29 киши Янги Зеландия ва Австралиянинг куйиш жароҳатларини даволаш марказларида даволанмоқда. Улардан 11 нафари оғир аҳволда қолмоқда.