Ўзбекистон | 13:49 / 20.12.2019
32367
2 дақиқада ўқилади

Наримон Умаров: «Партиялар хомхаёл билан юрибди»

Фото: KUN.UZ

“Агарда парламентда биринчи ўринни оладиган бўлсак, курашамиз, ваъдаларимизни бажаролмасак истеъфога чиқамиз”, деди “Адолат” СДП раиси Наримон Умаров “Дебатдан сўнг” кўрсатувида.

Умаровнинг фикрича, парламентда кўп овоз олишга партиянинг салоҳияти етарли.

Наримон Умаров шунингдек, ЎзЛиДеПни асосий рақобатчи деб ҳисоблашини билдирди.

“Адолат” СДП раиси партияларнинг тиббий суғурта давлат ҳисобидан бўлиши тўғрисидаги фикрларини танқид қилди.

“Давлатнинг маблағи соғлиқни сақлашга кетмоқда. Пул етмаётганлигидан тиббий суғурта қиламиз деяпмиз. Партиялар хомхаёл билан юрибди”, деди у.

Умаров бошқарув тизими жудаям марказлашганини, буни вилоятларга бериш кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, “Обод маҳалла” ташаббуси жудаям яхши, лекин охиригача етказилмаяпти. Маҳаллий ижрочи органлар устидан назорат бўлиши керак, деди Наримон Умаров.

“Адолат” СДП раисининг фикрича, дорилар бизнесга айланиб қолган.

“Дорихоналар фақат клиника, поликлиникаларда бўлиши, оддий дорилардан ташқари барча дорилар рецепт асосида берилиши, дориларнинг рекламасини тақиқлаш керак. Бу дориларни ичиб вафот этаётганлар бор”, деди Умаров.

Наримон Умаров шунингдек, коррупция, ўртаҳол аҳоли қатлами, йўл белгилари, “снос”лар ва бошқа қатор мавзуларда сўз юритди.

Суҳбатни батафсил қуйидаги видео орқали томоша қилиш мумкин.

Мавзуга оид