Жамият | 11:53 / 21.12.2019
23377
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда қотиллик рўй берди

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида аянчли воқеа рўй берди. Бу ҳақда Postda.uz ёзмоқда.

Шу туманда яшовчи А.Х. ҳамда унинг акаси, Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи Б.Х. ўртасида жанжал келиб чиқади. Жаҳлини жиловлай олмаган А.Х. жанжал пайтида маст ҳолда акасининг турли жойларига уради. Натижада Б.Х. боши билан ерга йиқилиб тушади ва жиддий жароҳат олади.

Б.Х. воқеа жойида дунёдан кўз юмади.

Ҳозирда А.Х. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид