Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео Исроил ва Фаластинни жиддий мулоқот бошлашга чақирди
АҚШ Исроил ва Фаластин ўртадаги низони узил-кесил бартараф этиш учун жиддий мулоқот бошлашидан умид қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео CSN радиостанциясига берган интервьюсида айтди.
"Биз айнан шундай бўлишига умид қилмоқдамиз. Томонлар мураккаб масалаларни еча оладиган етакчиларга эга бўлиши керак. Улар суҳбатлар доирасида ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр бўлишлари лозим. Оғир ҳақиқат шуки, низо юридик ечимга эга эмас. Халқаро ҳуқуққа асосан ким ҳақ, ким ноҳақлиги тўғрисидаги гаплар тинчлик олиб келмайди. Бу фақатгина исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида ечилиши мумкин бўлган мураккаб сиёсий муаммо", деди у.
Помпео музокаралар ташкил қилишда ёрдамга тайёрлигини айтди.
"Биз қўлимиздан келганини қиламиз. Томонларни ҳамкорликда ишлашга чақирамиз. Натижалар Исроилнинг хавфсизлигини таъминлаши керак. Фаластинлар тўғрисида ҳам шундай дейиш зарур, натижалар уларга фойда келтириши лозим", деди Помпео.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025