Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия ташқи ишлар вазири АҚШнинг ҳаракатларини қароқчилик деб атади
Сурия ҳукумати АҚШнинг ушбу мамлакатдаги табиий ресурсларга нисбатан ҳаракатларини қароқчилик деб баҳолайди, деди Сурия ташқи ишлар вазири Волид Муаллим.
"Сурия халқининг бойлигини, нефть бойликларини ўғирлашмоқда. Бу билан АҚШ шуғулланмоқда. Буни қароқчилик деб ҳисоблаймиз, чунки бу қуролдан фойдаланиш орқали амалга оширилмоқда", деди у.
Вазирнинг қўшимча қилишича, шу билан бирга Сурия Туркия томонидан зўравонликка учрамоқда.
"Туркия бизнинг бирлигимиз ва ҳудудий яхлитлигимизга тажовуз қилмоқда", - деди Муаллим.
Унинг қўшимча қилишича, Хомс ҳудудидаги нефтни қайта ишлаш заводига Американинг Ат-Танфдаги базасидан амалга оширилган.
Аввалроқ Сурия нефть ва минерал ресурслар вазирлиги Хомсдаги нефтни қайта ишлаш заводига террорчилар дронлар ёрдамида ҳужум қилганини билдирганди. Вазирликнинг хабарига кўра, ҳужум натижасида бир нечта қайта ишлаш тизими ишдан чиққан.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025