Light | 23:56 / 24.12.2019
11967
2 дақиқада ўқилади

Британиялик эркакдан 9,5 килограммлик буйрак олиб ташланди 

Британияда шифокорлар Дейв Уотли исмли эркакдан 9,5 килограмм келувчи буйракни олиб ташлашди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди. 

2002 йилда эркакка буйраклар поликистози касаллиги ташхиси қўйилган. Ушбу касаллик туфайли эркакнинг буйраги вазни унда суюқлик билан тўлган қопчалар шакллангани сабабли ошиб кетган.

7 йил аввал Уотлидан 7,5 кглик буйрак олиб ташланган. 2 йилдан кейин унга донор буйраги кўчириб ўтказилган. Жорий декабрда эса эркакнинг иккинчи касал буйраги олиб ташланди. Унинг диаметри 30 смга етган. Дейвнинг айтишича, у жарроҳлик амалиётигача ўзини гўёки “уч болани кўтариб юргандек”, ундан кейин эса енгиллик ҳис қилган. 

“Улар улкан иш қилдилар ва энди мен анча хушбичимроқ кўринаман”, деб шифокорларнинг ишини юқори баҳолаган Дейв. 

53 ёшли эркакдан олиб ташланган буйрак катта ёшли одамнинг меъёрдаги буйрагидан 120 марта оғирроқ бўлган. Айни вақтда улкан буйракни Гиннесс рекордлар китобида қайд қилишга тараддудланмоқда.

Мавзуга оид