Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманда параднинг ракета билан ўққа тутилиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
29 декабрда Яман ҳукумат кучларининг Ад-Дали шаҳридаги парадига ҳужум қилиниши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.
Ад-Далини назорат қилувчи маҳаллий кучларнинг таъкидлашича, янги жангчиларнинг ўқиши тугаши муносабати билан ўтказилган парад вақтида ҳусийчилар томонидан отилган ракета портлаган.
Таъкидланишича, қурбонлар орасида 6 жангчи ва 3 бола бор. Яна 20га яқин киши жароҳат олган.
Al Arabiya’нинг хабар беришича, ҳужумдан кейин воқеа жойи яқинида 3 ҳусийчи жангари қўлга олинган.
Ямандаги қуролли ихтилоф 2014 йил мартидан бери давом этмоқда. Унинг давомида 100 мингдан кўпроқ киши ҳалок бўлган, миллионлаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Мавзуга оид
15:41 / 15.05.2025
Исроил армияси яна Яман портларини эвакуация қилишга чақирди
20:17 / 09.05.2025
АҚШ Ямандаги ҳужумларига 1 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади
18:47 / 07.05.2025
«Ҳарри Трумэн» авиаташувчиси бортидан яна бир қирувчи самолёт Қизил денгизга тушиб кетди
11:54 / 07.05.2025