Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда кучли сув тошқинлари юз берди
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида юз берган сув тошқинлари тўққиз кишининг ўлимига олиб келди, деб хабар берди Синьхуа агентлиги.
Табиий офатларга қарши курашиш миллий агентлиги матбуот котиби Агус Вибовонинг маълум қилишича, камида 90та туманда тинимсиз равишда кучли ёмғир ёғмоқда, кўплаб дарёлар ўзанидан чиқиб кетган.
PLN давлат электр таъминоти компанияси сув тошқинларидан жабрланган 724та туманда электрни вақтинчалик ўчирган.
Франс Пресс агентлигининг хабарига кўра, 13 мингга яқин киши эвакуация қилинган.
Жамоат транспорти фаолияти издан чиққан, айрим темирйўллар қатнови тўхтатилган. Ҳалим Перданакусума номидаги аэропорт ҳам ёпилган.
Мавзуга оид
18:24 / 20.05.2025
Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
20:51 / 12.05.2025
Индонезияда эски ўқ-дориларни утилизация қилиш вақтида 13 киши ҳалок бўлди
16:59 / 09.05.2025