Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ироқликларни Эронга қаршилик кўрсатишга чақирди
АҚШ президенти Дональд Трамп ироқликларни Эронга қарши қўзғалишга чақирди. У ўзининг Twitter саҳифасида ироқликларга мурожаат билан чиқди.
"Озодликка ташна, Эрон назорати остида бўлишни истамаётган миллионлаб ироқликлар, сизларнинг вақтингиз келди!" – деди АҚШ президенти ўз мурожаатида.
Аввалроқ Бағдоддаги АҚШ элчихонаси биноси яқинида юзлаб намойишчилар Американинг Ироқдаги дипломатик миссияси ёпилишини ва мамлакатдан АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилишини талаб қилаётганлиги хабар қилинганди.
Дональд Трамп ушбу тартибсизликлар ортида Эрон тургани ҳақида баёнот берганди.
"Энди Эрон АҚШнинг Ироқдаги элчихонасига ҳужум ташкиллаштирди. У бунинг учун тўлалигича жавобгар", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Норозилик намойишлари АҚШ ҳарбийлари Ироқ ва Суриядаги шиа ҳарбий гуруҳлари объектларига зарба беришганидан кейин бошланди.
Шиалар гуруҳи зарбалар оқибатида 25 киши ҳалок бўлгани ва 51 киши жароҳатланганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
18:34 / 11.02.2025
“Депортация ноинсоний руҳда кечяпти, америкаликлар ҳам шокда” – Ню Йоркдаги юрист билан суҳбат
15:23 / 04.02.2025