Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туристлар Тож-Маҳалга боришдан оммавий равишда воз кечмоқда
Туристлар Ҳиндистонда фуқаролик тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритилганидан кейин бошланган тартибсизликлар сабабли Тож-Маҳалга боришдан оммавий равишда воз кечмоқда. Бу ҳақда Asia Times хабар берди.
Туристик полиция инспектори Динеш Кумарнинг сўзларига кўра, 2019 йил декабрида ташриф буюрувчилар сони 60 фоизга камайган.
Расмий маълумотларда айтилишича, кейинги икки ҳафта ичида 200 мингга яқин киши Тож-Маҳалга боришдан воз кечган ёки сафарни кейинроққа қолдирган.
Ушбу ёдгорликни кўриш учун йилига 6,5 миллион нафар турист келади ва Ҳиндистон ғазнасига бунинг ортидан 14 миллион доллар тушади.
Тож-Маҳал яқинида жойлашган меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари эгалари кейинги вақтда даромад кескин тушиб кетганини айтишмоқда.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025