Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия клуби Элдор Шомуродов учун 15 миллион евро бермоқчи
«Ростов» клуби тўпурари Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида Россия Премьер-лигасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» нашри хабар бермоқда.
«Ростов» клуби раҳбарияти ўз футболчиларига харидорларнинг кўплигидан бироз ҳайрон ҳам қолмоқда. Асосий таркибнинг деярли барча футболчиларига бошқа клублар томонидан қизиқиш мавжуд. Transfermarkt.de порталида футболчиларнинг умумий баҳоси 39 миллиондан 52 миллион еврогача ўсган.
Декабрь ойида «Ростов» футболчилари орасида энг кўп нархи ўсган футболчи – Элдор Шомуродов бўлди. Унинг баҳоси 2,5 миллиондан 6,5 миллион еврога кўтарилди.
Шомуродовнинг агенти саналмиш Қаҳҳор Мўминовнинг айтишича, ёзда ўзбекистонлик футболчи учун Германиянинг «Штутгарт» клуби 10 миллион евро таклиф қилган. Ҳозирга келиб эса, Бундеслиганинг яна бир клубидан оғзаки таклиф тушган: «Шомуродовни 15 миллион еврога қўйиб юборасизларми?» - дейилади нашр хабарида.
GoSport.uz манбаси хабарига кўра, гильзенкирхенликлар «Шальке 04» клуби ўзбекистонлик ҳужумчини қишки трансферлар ойнасидаёқ сотиб олишни истамоқда.
Шу мақсадда клуб Россия томонига барча бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 15 миллион евро таклиф қилган. Унга кўра, «Шальке» келишувга эришган тақдирда дастлаб 10 миллион евро тўлайди ва қўшимча бонуслар билан яна 5 миллион еврони «Ростов» ҳисобига ўтказиб беради. Ҳозирча, «Ростов» вакиллари бу таклифга аниқ жавоб бермаган.
Маълумот учун, Элдор Шомуродов ушбу мавсумда «Ростов» клуби сафида Россия Премьер-лигасида 19 ўйинда 10та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.
Мавзуга оид
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025
Элдор Шомуродов – яна бир бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди
11:37 / 28.04.2025
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари
09:50 / 20.04.2025