«Милан» Ибраҳимовичнинг тақдимотини ўтказди
«Лос-Анжелес Гэлакси» клуби ва Швеция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович «Милан» билан расман шартнома имзолади.
38 ёшли футболчи «россонери» таркибида 21-рақам остида ўйнайдиган бўлди. Унинг меҳнат битими 6 ойга мўлжалланган ва яна 1 йилга узайтириш имконияти ҳам бор.
Футболчи тақдимот вақтида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«21-рақам? Болаларимга мавжуд рақамларни кўрсатдим, улар 21-рақамни танлашди.
Мақсадим – жамоага вазиятни тўғрилашда ёрдам бериш. Индивидуал томондан ҳам имкон қадар юқори даражада ўйнамоқчиман.
Сўнгги 2-3 ҳафтада рафиқамдан кўра Мальдини ва Бобан билан кўпроқ гаплашдим. Ҳаммаси яхши бўлди ва мен шу ердаман», дейди швециялик футболчи Milan TVга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Златан Ибраҳимович 2010-2012 йилларда ҳам «Милан»да ўйнаган ва 85та ўйинда 56та гол урган.
Мавзуга оид
19:09 / 20.11.2024
Дунёдаги энг қиммат кўчалар рейтингида етакчи ўзгарди
12:12 / 23.04.2024
Дербида муштлашув ва четлатишлар. Италияда чемпион расман аниқ бўлди
13:01 / 21.01.2024
Италияда можаро, «Арсенал»да 5 та гол. Европада кун ўйинлари
13:23 / 14.12.2023