Фан-техника | 19:55 / 03.01.2020
9664
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланка ўзининг илк электр суперкарини тақдим қилади

Фото: Vega Innovations

Шри-Ланкада жойлашган Vega Innovations фирмаси март ойида бўлиб ўтадиган Женева автосалонида ўзининг биринчи лойиҳаси - тўлиқ приводли электр суперкар Vega EVX’ни тақдим қилмоқчи.

Суперкар 408 от кучига эга иккита электромотор ва литий-темир-фосфат аккумулятор блан жиҳозланади. Таъкидланишича, машина 100 км/соат тезликка 4 сонияда эришади ва бир қувватланишда 240 км йўл боса олади. 

Машинада бир қатор инновацион ечимлар қўлланган бўлиб, улар орасида куч қурилмасини бошқаришнинг илғор алгоритмлари, электр таъминотни назорат қилиш тизими ва бошқарувчи дастурий таъминот санаб ўтилган. Vega EVX ҳаракатланиш полосасини назорат қилиш, йўл белгилари ва пиёдаларни таниш функцияларига эга яримавтоном бошқарув тизимини ҳам олади.

Vega Innovations асосий фаолияти дастурий таъминот ишлаб чиқиш ҳисобланган CodeGen Group компанияси таркибига киради. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид